"Навбаҳор" 24 йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистон кубоги финалига йўл олди

Administrator
14 окт 2022
Наманганда Coca Cola Ўзбекистон кубоги иккинчи ярим финал учрашуви ўтказилди.

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашувининг асосий вақтида ва қўшимча бўлимларда ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса "Навбаҳор" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва финал йўлланмасига эга чиқди. Шу тариқа, "Навбаҳор" 24 йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистон кубоги финалига йўл олди. Охирги марта "Навбаҳор" 1998 йил кубок финалида майдонга тушиб, "Нефтчи"ни доғда қолдирган ва Ўзбекистон кубоги соҳибига айланганди.

"Навбаҳор" - "Нефтчи" 2:0

29 август 1998 йил. "Пахтакор" стадиони. 

Ҳакам: Гали Имомов

Голлар: Шуҳрат Раҳмонқулов 38, Анвар Солиев 51

Эслатиб ўтамиз, Coca Cola Ўзбекистон кубоги финал учрашуви 30 октябрь куни Бухорода ўтказилади. Унда "Навбаҳор" ва "Насаф" ўзаро тўқнаш келади. 


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia