Ҳамралиевнинг гол нишонлашига "Пахтакор" ва "Навбаҳор" муносабат билдирди

Оқил Абдубарноев
18 окт 2026, 18:49
"Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўртасидаги Суперлига 24-тур учрашуви 1:1 ҳисобида якунланди. Мезбонлар сафида Муҳаммадқодир Ҳамралиев ҳисобни тенглаштирувчи голни киритиб, уни нишонлади.

Шундан сўнг "Пахтакор" Instagram’даги расмий саҳифасида футболчини белгилаб, гол акс этган видеога "Сен бир гол урмагин экан!" деган изоҳ қолдирди. Клуб Ҳамралиев ўз академияси тарбияланувчиси эканини ҳам таъкидлади.

photo_2026-10-18_07-18-19 (2).jpgphoto_2026-10-18_07-18-19.jpg

"Навбаҳор" матбуот хизмати бу ёзувни футболчига нисбатан кинoяли муносабат деб баҳолаб, эътироз билдирди. Клубнинг таъкидлашича, футболчи амалдаги жамоаси манфаати учун ўйнаши ва муҳим голини нишонлаши табиий ҳолат. Баёнотда собиқ жамоа дарвозасига урилган голни нишонлашни тақиқловчи қоида мавжуд эмаслиги ҳам қайд этилди.

4d32cbfe-ce19-4409-ac56-71698b163400.pngСнимок экрана 2026-10-18 185121.png

Наманган клуби расмий саҳифадаги ёзув клуб позициясини ифодалашини билдириб, Профессионал футбол лигасидан вазиятни кўриб чиқишни сўради.

"Навбаҳор" Ҳамралиевни қўллаб-қувватлаб, унинг голи стадиондаги 22 751 томошабиннинг кўпчилигига қувонч бағишлаганини таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia