“Насаф” – “Ал-Ҳидд” учрашувининг бошланиш вақти аниқ бўлди
22 дек 2016 10:33
Янгиликлар
“Насаф” – “Ал-Ҳидд” учрашувининг бошланиш вақти аниқ бўлди
Хабарингиз бор, Қаршининг “Насаф” жамоаси бу йилги Осиё чемпионлар лигаси мусобақасини ўтиш босқичидан бошлайди.
Ушбу битта учрашувда ғалаба қозонган жамоа плей-офф босқичида Саудия Арабистонининг “Ал-Фатеҳ” клуби билан гуруҳ босқичига чиқиш учун баҳс юритади.
Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда кенг миқиёсдаги реконструкция ишлари давом этмоқда. Шу муносабат билан жамоамизнинг ОЧЛ мусбоқаси учрашувлари Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Бўлажак учрашувнинг бошланиш вақти ҳам маълум бўлди.
“Насаф” – “Ал-Ҳидд” жамоалари ўртасидаги учрашув 31 январь сешанба куни “Бунёдкор” стадионида соат 16:00да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар