МЮ Байиндирнинг келажаги бўйича бир қарорга келди

Mirjalol Normatov
26 фев 2026, 10:51
Алтай Байиндир ёзда Туркияга қайтади.

"Fanatik" нашри маълумотига кўра, "Манчестер Юнайтед" кипернинг хариди борасида "Бешиктош" билан келишувга эришган. Байиндир "Бешиктош"да йилига 2 миллион евро маош олади. Турк клуби трансфер учун МЮга 5 миллион евро тўлайди.

Байиндир Манчестер жамоасига қадар "Фенербаҳче"да фаолият олиб борган.

МЮ таркибида у умумий ҳисобда 10 ўйинда қатнашиб, 21 бора дарвозасидан тўп олиб чиқди ва 1 марта "қуруқ ўйин" ўтказди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Fanatik