

"Астон Вилла" форварди Анвар Эль-Гази "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин вақтида тиззасидан жароҳатланганди. Футболчи тиббий кўрикдан ўтди ва шифокорлар уни камида 2 ҳафта майдонга тушмаслигини айтишди.
24 ёшли голландиялик футболчи ушбу мавсумда жамоаси таркибида 13 ўйинда 4 гол урди ва 1 голга ассистентлик қилди.



