

22 ёшли словениялик ҳужумчи Беньямин Шешко клубдаги биринчи кунида "Манчестер Юнайтед"нинг машғулот марказига қизил Jeep'да келди. Клуб янги футболчининг жамоадошлари билан учрашгани ва 5 йиллик шартнома имзолагани акс этган парда ортидаги видеони жойлаштирди.
Бироқ ижтимоий тармоқдаги мухлислар эътиборини нафақат унинг ўтиши, балки автомобилнинг ўзи ҳам тортди.

Мухлислардан бири: "Ёлғон гапирмайман, танлов масаласида дидсиз экан", деб ёзган. Бошқаси: "Бу Jeep'нинг номи нима?", деб сўраган. Учинчиси қўшимча қилган: "Умид қиламанки, у машиналарни танлаўдан кўра яхшироқ ўйнайди".
Хуллас, Шешконинг машина бўйича танлови "Юнайтед" мухлисларининг асосий муҳокама мавзусига айланди.



