МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?

Sherzod Nurmatov
6 май 2025
"Манчестер Юнайтед" вингер Маркус Рэшфордни сотишга тайёр, деб хабар берди "Sky Sports".

МЮ футболчисини 35 млн еврога баҳоламоқда.

"Барселона" футболчига асосий даъвогарлардан бири саналади. Каталонияликлар аллақачон футболчининг агенти билан музокара олиб борган. Англиялик футболчи "кўк-анорранглилар" таркибини тўлдиришга рози бўлган.

Рэшфорд жорий мавсумнинг иккинчи ярмида "Астон Вилла"да ижарада ўйнади. "Шерлар" манкунианликлар билан футболчини сотиб олиш борасида музокара олиб боришни режалаштирмаяпти.

27 ёшли вингер ушбу мавсум барча турнирларда 41 ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ Рэшфорд учун мавсум ниҳосига етгани маълум қилинган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports