

Клуб ёзги трансфер ойнасида ўйинчининг трансфери борасида шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. МЮ техник директори Даррен Флетчер уни юқори баҳоламоқда.
Макгиннинг "Астон Вилла" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Бирмингем клубининг унга янги келишув таклиф қилиши кутилмоқда.
27 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.



