UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  0 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  12 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  5 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

Мухтор Қурбонов: “Олмалиқ”нинг барча жамоалари JOMA билан ҳамкорлик қилади” Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: “Олмалиқ”нинг барча жамоалари JOMA билан ҳамкорлик қилади”

“Олмалиқ” клуби спорт директори Мухтор Қурбонов таништирув маросимида берилган саволларга жавоб берди.

- “Олмалиқ” бу йилдан JOMA компанияси формаларида ўйнайди. Ҳамкорлик борасидаги фикрларингиз...
Мухтор Қурбонов:
- Ўзбекистонда беш-олтита клублар айнан JOMA компанияси билан ҳамкорликда ишлашмоқда. Мавсумдан олдин бизга таклиф билан чиқишди. Уларнинг сифатлари бизни тўла қониқтирди, шу боис JOMA билан ҳамкорлик қилишга қарор қилдик. Шуни қўшимча қилиш керакки, “Олмалиқ” клубининг барча асосий, аёллар, футзал ва болалар жамоалари айнан JOMA экипировкаларидан фойдаланишади.

- Ўзингиз ҳам мураббийлик қилгансиз. Ҳозир спорт директорисиз. Шунга қарамай Виктор Кумиковга ёрдам бериб турасизми?
Мухтор Қурбонов:
- Албатта. Аввало Виктор Балютовичдан ўрганадиган нарсаларим кўп. “Шўртан”да мураббийлик қилдим. Кумиков анчадан буён юртимизда фаолият олиб боргани йўқ. Шу боис бош мураббийга Ўзбекистон футболи, клублари ҳақидаги барча маълумотларни бериб бораман. Биргаликда “Олмалиқ”нинг яхши натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика