Мухсин Низомиддинов: "Мен учун Анваржон Хожимирзаев де Брюйнедан ҳам кучли"
14 сен 2023 23:08
Янгиликлар
Мухсин Низомиддинов: "Мен учун Анваржон Хожимирзаев де Брюйнедан ҳам кучли"
- Ўйин қийин бўлишини билардик. Суперлигани мақсад қилган икки жамоалар тўқнаш келди. Бу доим қизиқарли бўлади. Мухлисларбоп ўйин бўлди. Шу сабабли Қўқондан ҳам шунча мухлис келди. Улар учун ғалаба қозонамиз дегандик. Икки вазиятни қўйиб юбордик. Ҳечқиси йўқ, навбатдаги ўйинларга тайёргарликни даовм эттирамиз. Ҳаёт давом этади.
- Жамоа биринчи бўлимдан кўра иккинчисида агрессивроқ ҳаракат қилди. Рақиб жарима майдончасида кўпроқ бўлишга, вазиятлар яратишга интилди. Бу ҳисоб билан боғлиқми ёки иккинчи бўлим учун олдиндан тайёрланган режами?
- Ҳар бир жамоада А,Б планлар бўлади. Биз ҳам "Локомотив"ни ўрганиб чиққанмиз. Тезкор гол қўйиб юбормаслигимиз ва гол уришимиз керак эди. Бироқ бу биринчи бўлимда агрессив футбол ўйнамади дегани эмас. Биринчи бўлимда уч-тўртта юз фоизлик вазиятлар бўлди, бироқ бундан фойдалана олмадик. Рақиб эса битта тепди, рикошет билан кириб кетди. Бунга қарадик, ҳисобда ортда қоляпмиз ва шунга яраша ҳаракат қилдик.
- Анваржон Хожимирзаевнинг бу йил қайтадан кашф қилинганини кўряпмиз. Унинг қайси томонларини ўрганиб чиқяпсиз ва қайси кўрсатмалар орқали ўйинини яхшилади?
- Анвар Хожимирзаев қандай футболчи десам бўлади. Ҳамма уни де Брюйнега ўхшатади. Мен учун у де Брюйнедан ҳам кучли. Яъни, ўз чемпионатлари даражасида. Бизни ичимизда у де Брюйнедан кучли бола. Унинг ҳам тилини топдик, гаплашдик, кўз тегмасин, мана голлар уряпти ва янада кўпроғини кутяпман. У Про-лигада тўпурар бўлади.
- Учрашув охирида юзага келган стандартни амалга оширадиган ижрочи топилмадими?
- Тепадиган футболчиларимиз бор эди. Жарималарни кўп ишлаймиз, масалан, Маликжонов ҳам бор эди. Бугун Анваржон Хожимирзаев тепди. Бу футбол. Сўнгги дақиқаларда шошилиш, эхтиросли вазиятлар бўлади. Машғулот бошқа, ўйин бошқа.
- "Қўқон-1912" 7 йилдан буён Тошкентда мағлуб бўлмаётганди. Шу фактор ўйиндан олдин миянгиздан ўтмадими?
- Йўқ, у фикр ўтмайди. Бизда ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш мақсади бор. 10 йилдан бери ютяпсизми, жамоада ким мураббий бўлади, қандай ҳолатда бўлади, фарқи йўқ. Ютиш керак. Бу миядан ўтмайди, барчаси пешонага ёзиб қўйилган бўлади. Барча мураббий ютишга ҳаракат қилади.
- Саволни бошқачароқ бераман: ноқулай рақиб тушунчасига ишонасизми?
- Йўқ, бунга ишонмайман.
- Про-лигада жамоалар сони 11тагина ва ўйинлар сони кам. Ўзбекистон клублари бир йил давомида нечта ўйин ўтказиши керак?
- Бу ишни тегишли одамлари қилади, улар барчасини ҳисоблашади. Мен мураббийман ва жамоани ўша 11 ўйин бўлса, 11 ўйинга тайёрлаш. Бу ўйинларни ҳар куни ўйнаймизми, 3 кундами ёки ҳар ҳафтада фарқи йўқ, жамоани тайёрлашимиз керак бўлади. Қолганини математиклар ҳисоблашади. Мана, Англияда жамоалар ҳар 3 кунда ўйнашади ва бундан кўп хафа бўлишади. Уларда дам камроқ. Бизда эса кўпроқ. Энди вазият шуни тақозо қиляпти. Пайти келади, ҳали жамоалар кўпайиб қолса, барчаси жойига тушиб кетса керак.
- Иккинчи давра тақвими чиққанига кўп бўлмади. Бу мураббийларга қанчалик даражада қийинчилик келтириб чиқарди?
- Саволингизга ўзингиз жавоб бериб қўйдингизку. Ўйинни ўйнадик, балки тақвим 10 кундан кейин чиқар, балки 3 кундан кейин. Энди улар ҳам ниманидир ҳисоблашяпти. Лекин ПФЛ бизни доимий огоҳлантириб турибди. Ўйинни тахминан қачонлигини сўрадик ва улар 14 сентябрларга бўлади дейишди. Биз шунга яраша тайёрландик. Масалан бугун ўйнаб, кейинги ўйинимизни қачон ўйнашимизни билмай қолган жойимиз бўлгани йўқ. Барча гапираверади. ПФЛ ҳаммани огоҳлантиради. Тахминан шу кунга тайёрланинглар, дейишади.
Фикрлар