UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  1 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  3 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  3 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  3 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  4 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  4 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  16 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  12 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  3 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  3

"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди Янгиликлар

"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди

Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоцацияси президенти Ҳайрулло Бозоров "Қўқон-1912" жамоаси билан учрашди.

"Кеча "Қўқон-1912" жамоасига қарашли марказий стадионига  Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоцацияси президенти Ҳайрулло Бозоров, вилоятнинг мансабдор шахслари , Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва вилоят федерацияси маъсул ҳодимлари ташриф буюрдилар.

Вилоятимиз ҳокими жамоамиз мураббийлари ва футболчилари билан учрашдилар. Учрашув давомида Ҳайрулло Ҳайитбаевич "Қўқон-1912" жамоасининг сўнгги турлардаги кўрсатаётган ўйинидан мамнун эканликларини, айниқса, "Пахтакор" жамоаси билан сўнгги турдаги дуранг натижаси нафақат Қўқон шаҳри футбол мухлислари, балки Фарғона вилояти футбол ихлосмандлари ҳам хурсанд бўлаётганини таъкидлаб, жамоамиз аъзоларига ушбу натижалар учун миннатдорчилик билдирдилар. Шунингдек, жамоамизнинг кейинги ўйинларига ҳам омад тиладилар.

Шунингдек, вилоятимиз ҳокими келаси йил учун режа ишлаб чиқиш кераклиги бўйича "Қўқон-1912" жамоаси раҳбариятига топшириқ бердилар. Кейинги мавсумда жамоамизга совриндорлар қаторидан жой олиш вазифаси ҳам қўйилди. Вазифа йўлида Хайрулло Бозоров максимал кўмак беришларини ҳам таъкидлаб ўтдилар. 

Шу қатори, "Қўқон-1912" жамоасига кўрсатилаётган кўмак учун вилоятимиз ҳокимига жамоамиз  номидан "Қўқон-1912" жамоаси раҳбари Акрамжон Мамадалиев ўз миннатдорликларини билдирдилар. 

Шунингдек бош мураббийимиз Баҳромжон Ҳайдаров ва жамоамиз сардори Иқболжон Маликжоновлар ҳам вилоят раҳбарига ўз миннатдорчиликларини  билдириб, олдимизда турган сўнгги иккита баҳсда ҳам максимал натижа кўрсатиб, вилоятимиз ва шаҳримиз мухлисларини хурсанд қилишга ваъда беришди. 

Учрашув якунида жамоамиз аъзолари якунланаётган мавсумни юқори нотада якунлаб, келаси мавсумга пуҳта  тайёргарлик кўришларини ҳам таъкидлаб ўтишди", - дейилган қўқонликлар матбуот хизмати тақдим этган хабар.


Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
19 ноя 14:40:53
dessi anvar
демак исломжон исмоилов мўлжал
+1   
19 ноя 18:10:23
Nizomiddin Xoshyayev
Энди навбат Куконжонга эканда . Нефтчижон бу йил максадга эришди хисоб худохохласа. Хар иккаласига омад. Хокимимизга
Рахмат .
+1   
19 ноя 16:43:54
Фарход
Исломбек Исмоилов бош мураббий булиши якинрок, состав тайёр, хар бир позицияга 2-3 тадан тажрибали футболистларни кушиб олса (Клубда бор тажрибалилар ) . Омад тилаймиз. булмайдиган ишни узи йук , хохиш + харакат булса булди
+1   
19 ноя 16:17:03
Azim Ismailov
Faxriddin Aliyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qiyin
Пул ажратилса булади нимага кийин булар экан..
+1   
19 ноя 14:47:07
Сидней 2015
Омад тилаймиз!
+1   
19 ноя 14:10:58
Faxriddin Aliyev
Qiyin
   
19 ноя 19:03:34
Ахрор Отажонов 2934541
Битта шинамгина чиройли стадионам қўрилса ёмон бўлмасди
   
19 ноя 18:00:22
Faxriddin Aliyev
Azim Ismailov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пул ажратилса булади нимага кийин булар экан..
Oʻsha pulni ajratish qiyin va pul boʻsayam yaxshi oʻyinchilarni opkelish ikkinchi masala
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика