"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи
21 ноя 2025 10:45
Янгиликлар
"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Натан Аке қишки трансфер ойнасида бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйламоқда.
Daily Mail хабарига кўра, Акенинг "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола билан муносабатлари аъло даражада, бироқ футболчининг майдонга кам тушиши уни хафа қилмоқда.
Аке Премер-лиганинг жорий мавсумида "Сити" таркибида фақат бир марта асосий таркибда майдонга тушди. Ўйин амалиёти камлиги футболчини ЖЧ2-2026 дан четда қолиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Сўнгги ҳафталарда Акега "Эвертон" ва "Кристал Пелас" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар