"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак
21 ноя 2025 00:57
Янгиликлар
"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак
"Арсенал" "Наполи" ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминейга қизиқиш билдирмоқда.
Ўз навбатида "Тоттенхэм", "Эвертон" ҳамда 28 ёшли футболчининг собиқ клуби "Манчестер Юнайтед" Скотт Мактоминейни кузатмоқда.
"TEAMtalk" маълумотига кўра, неаполликлар бош мураббийи Антонио Конте шотландияликни жамоасининг асосий футболчиси сифатида кўрмоқда ва уни кам пулга сотиб юбормаслик кераклигини айтган. "Наполи" эса футболчисини 80 миллион евродан камига сотмоқчи бўлмаяпти. Ярим ҳимоячининг ўзи Неаполда бахтли ва фақатгина яхши лойиҳалар бўлса Англияга қайтишга тайёрлигини билдирган.
Мактоминей ушбу мавсумда барча турнирларда 14 ўйинда қатнашиб, 4 гол ва 1 ассист қайд этди. Унинг клуби билан келишуви 2028 йил ёзига қадар давом этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар