"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади

Khoja
21 ноя 2025
"Манчестер Сити" яқин орада вингер Фил Фоден билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлаши кутилмоқда.

Daily Mail хабарига кўра, футболчининг ўзи ҳам фаолиятини "шаҳарлик"ларда давом эттиришга қарши эмас.

Филнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Маълумот учун, Фоден "Манчестер Сити" академияси тарбийланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда 25 ёшли форвард барча турнирлар доирасида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


KhojaМуаллиф
Манба: Daily Mail