UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  1 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  2 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  1 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  2 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  8 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  10 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  2 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  2 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  3 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  244 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  34

Мурод Отажонов: "30-дақиқаларда ҳисоб 0:4 бўлади деб ўйламагандик" Янгиликлар

Мурод Отажонов: "30-дақиқаларда ҳисоб 0:4 бўлади деб ўйламагандик"

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувидан (1:5) сўнг "қалдирғочлар" устози Мурод Отажонов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

Мурод Отажонов: "Футбол икки таймдан иборат. Биринчи бўлимда умуман ўйнамай, иккинчи таймда гол уришдан фойда йўқ. "Навбаҳор"ни табриклайман. Биринчи таймда ўйин натижасини ҳал қилиб, иккинчи иккинчи таймда тактик схемаларини синаб кўрди. Ўзгаришлардан сўнг ўйинимиз қовушиб кетди деб ўйлайман. Қайтараман, футбол 2 таймдан иборат".

- Ҳимоячи Даврон Эргашевнинг йўқлиги сезилдими?

- Албатта, Эргашевдек тажрибали футболчи йўқлиги таъсир қилди.

- "Навбаҳор"дан шундай ўйин кутганмидингиз? Тезкор гол "Бунёдкор"ни синдириб қўйдими?

- "Навбаҳор" ҳамиша ҳужумкор футбол намойиш этган. Улар сафида 3-4 нафар терма жамоа вакиллари тўп тепади. 30-дақиқаларда 0:4 бўлади деб ўйламагандик. Тезкор гол йигитларни синдириб қўйгани йўқ, иккинчи бўлимда ўзимизга келиб, гол уришга муваффақ бўлдик. Биринчи таймдаги 7та зарбанинг 1таси устунга тегди, 5таси дарвозамизга кириб кетди. Рақибнинг тажрибаси ўз сўзини айтди.

- "Бунёдкор" бугун иккинчи қаватдаги курашларнинг деярли барчасида мағлуб бўлди. Жамоангиз стандартлар устида ишламаяптими?

- "Навбаҳор" биздан кўпроқ ишлаётганга ўхшаяпти. Вазиятларда машғулотлардаги каби ҳарака қила олмадик.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика