UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  9 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  1 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  22 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  7 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  4 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   33 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  5 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  68 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  7 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  6

Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим" Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"

Суперлига 6-турнинг марказий ва қизиқарли қарама-қаршилиги кеча Фарғонада бўлиб ўтди.

"Нефтчи" ўзбекча классикода "Пахтакор"га йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Учрашувдан аввал бўлгани каби ўйиндан сўнг "Нефтчи" ва "Пахтакор" собиқ мураббийи Мурод Исмоиловнинг фикрларини тингладик.

"Ўйинга тўхталадиган бўлсак, "шер" ҳар қандай ҳолатда ҳам "шер" ҳисобланади. "Пахтакор" бу классикода ҳар қандай вазиятда энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади. Ғалаба билан мағлубият доим бирга юради. 

Мен мураббий борасида тез қарор чиқарилмаслигини истардим, чунки Виталий Левченко яхши савиядаги мутахассис. Тўғри, ижрочилар бор, мухлислар қўллаб-қувватламоқда. Лекин ҳамма ҳам Левченконинг ютишини хоҳлаяптимикин? Левченкога сидқидилдан холис ёрдам беряптимикин? Бу ҳам катта савол туғдиради. Гвардиоланинг китобида муаллифнинг шундай гапи бор: "Агар сиз Гвардиолани таклиф қилмоқчи бўлсангиз, хомийлари, хўжайнидан тортиб фаррошларгача ёрдамлашиши, айтган футболчиларини олиб бериб шароитларни яратиб кейингина натижаларни кутинг",- дейилади. Селекция борасида Левченко ўзи истаган футболчиларни жалб қила олдими ёки келган футболчиларни ўйнатишга мажбур бўлдими менга қоронғу. Мухлислар, раҳбарият, футболчилар ҳам бу мутахассисни қўллаб-қувватлаши керак. Уйда "Навбаҳор" устидан қўлга киритилган ғалабадан кейин вилоят ҳокимимиз Хайрулла Хайитбоевич Бозоров кийим алмаштириш хонасида барчага миннатдорчилик билдирганида Левченкони узоқ табрикладилар. Шу пайтда ўша жойда турган ҳамма ҳам самимий хурсанд эдимикин ёки ичидан бошқа нарса ўтдимикин. Мен мутахассис, мураббий, "Нефтчи" мухлиси сифатида Левченкога имконият беришда давом этиш, керак деб ўйлайман. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади",- дейди Мурод Исмоилов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика