Мухтор Қурбонов: "Пахтакор" Фарғонада доим яхши ўйнаб келган"

Iskandarov Abdulaziz
29 авг 2026, 17:50
"Пахтакор" ва "Нефтчи" учрашуви бошланишига оз вақт қолди.

Биз мутахассис, собиқ футболчиларнинг ўйин атрофидаги фикрлари билан қизиқишда давом этамиз. "Пахтакор" ва "Нефтчи" собиқ ўйинчиси Мухтор Қурбонов бугунги класико олдидан имкониятларни чамалади.

"1992 йилдан буён бу жамоалар ўйини доим шиддатли бўлиб келган. Бугун чиройли ўйин кутмоқдаман. Айни пайтдаги вазиятдан келиб чиқиб "Нефтчи"ни фаворит деб ҳисоблайман, 55/45. "Нефтчи" ўз мухлислари олдида тўп тепади. "Пахтакор" Фарғонада доим яхши ўйнаб келган.

2002 йилги финалда жарима зарбасидан тахминан 30 метрлар атрофидан чиройли гол ургандим. Аммо экстра-таймларда "Пахтакор" ғалабани илиб кетганди”,- дейди Мухтор Қурбонов.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›