

"Локомотив" ўзига яраша кучли ва номдор жамоа ҳисобланади. Улардан сафарда очко олиш жуда қийин. Менимча, икки жамоада ҳам вазиятлар етарлича бўлди. Улардан фойдаланган якунда ғалаба қозонди. Шу куни омад бизга кулиб боқди. Рақиб сафида тажрибали ва юқори савиядаги футболчилар борлиги боис яқинроқ ўйнашимиз кераклигини тушунтирди. Тактик жиҳатдан ҳар бир деталларгача тўхталиб ўтди. Жасур Абдураимов биздан ҳужумкор футбол кўрсатишимизни талаб қилмоқда. Кўпроқ олдинги чизиқда ўйнашимиз лозим. Бунинг учун ҳар бир ўйинга юз фоизлик тайёргарлик билан тушишга ҳаракат қиляпмиз",- дейди Аброр Тошқўзиев.



