UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  20 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29

Муҳаммадали Ўринбоев: "Мақсадимиз - Жаҳон чемпионатида Ўзбекистоннинг энг яхши натижасини қайд этиш" Янгиликлар

Муҳаммадали Ўринбоев: "Мақсадимиз - Жаҳон чемпионатида Ўзбекистоннинг энг яхши натижасини қайд этиш"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси сардори ва етакчиси Муҳаммадали Ўринбоев Непалга қарши баҳсдан кейин championat.asia сайтига интервью берди.

"Дастлабки иккита баҳс биз учун синов ўйинлари эди. Чунки ўз олдимизга катта мақсадларни қўйганмиз. Кейинги иккита баҳсда ҳам ғалаба қозониб, юз фоизли натижа билан, гол ўтказмай, Осиё кубогига чиқмоқчимиз. Биз Осиё кубоги орқали Жаҳон чемпионатига йўлланма олиб, мундиалда Ўзбекистон тарихида қайд этмаган энг яхши натижага эришмоқчимиз.

Жамоамиз жуда кучли, Камбоджани 7:0, Непални 6:0 ҳисобида мағлуб этдик. Хитой Тайпеи ва Баҳрайнга қарши учрашувларда ҳам йирик ғалабаларни қўлга киритишни хоҳлаймиз. Лекин бир нарсани тўғри тушуниб турибмиз, йирик ғалабалардан кейин ҳаволаниб кетиш ёки бўшашиш керак эмас", - деди Муҳаммадали Ўринбоев.

Маълумот учун, Ўринбоев дастлабки иккита учрашувда 1та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика