UZ

Сўнгги янгиликлар

08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  1 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  3 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  11 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  3 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  5 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   19 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20

"Мақсадим терма жамоага ёрдам бериш ва мундиал йўлланмасини қўлга киритиш. Янги мавсумда энг яхши тўпурар бўлишни ният қилганман" - 2024 йил кашфиёти Анваржон Ҳожимирзаев Янгиликлар

"Мақсадим терма жамоага ёрдам бериш ва мундиал йўлланмасини қўлга киритиш. Янги мавсумда энг яхши тўпурар бўлишни ният қилганман" - 2024 йил кашфиёти Анваржон Ҳожимирзаев

Бир неча соатлардан сўнг 2024 йил якунланиб, 2025 йил кириб келади. Ортда қолаётган йилда ўзбек футболи кўплаб қизиқарли воқеаларга бой бўлди ва янги номларни кашф этди.

2024 йилги мавсумда ёрқин порлаган футболчилардан бири - "Динамо" аъзоси Анваржон Ҳожимирзаев бўлди. Бундан бир мавсум муқаддам Про Лига тўпурари бўлган Ҳожимирзаев, Суперлигага қайтиши биланоқ, терма жамоа сафидан жой олиши керак бўлган асосий фигуралардан бирига айланди. Анвар Ҳожимирзаев учун орта қолаётган йил қандай ўтди? Жамоаси қайд этган натижалардан кўнгли тўлдими? 2025 йилдаги мақсадлари қандай? Барча саволларга футболчининг ўзи жавоб берди.



- Ассалому алайкум, Анвар ака. Кириб келаётган янги 2025 йил билан табриклайман. Якунланган мавсум ҳақида фикр билдириб ўтсангиз. "Динамо" якунда эгаллаган ўриндан кўнглингиз тўлдими? Ўзингиз намойиш этган ўйиндан қанчалик қониқдингиз? Ортда қолаётган 2024 йил сиз учун қандай ўтди?

- Ёмон мавсум ўтказмадик. Албатта, бундан-да яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин эди. Бизга насиб қилган ўрин шу экан. Шахсан ўзим учун ҳам мавсум яхши ўтди, аммо 100% кўнглим тўлди дея олмайман. Мен янада яхшироқ ўйин намойиш этишим мумкин эди.

- "Динамо" билан шартномангизни яна бир мавсумга узайтирдингиз ва кейинги мавсумда ҳам Самарқанд жамоаси сафида тўп тепасиз. "Динамо" сафида қолишингизга асосий сабаб нима бўлди?

- Самарқанд ўз уйимдек бўлиб қолган. Самарқандлик мухлислар ва раҳбарият қолишимни исташди ва мен бундай яхши инсонларга рад жавобини бера олмадим.

- Суперлиганинг бошқа жамоаларидан ҳам таклифлар бўлдими? Бошқа клублар молиявий жиҳатдан анча яхшироқ имкониятлар тақдим этгандир...

- Албатта, чемпионатимизнинг энг етакчи клубларидан таклифлар бўлди. Тўғрисини айтсам, мен тўғри қарор қабул қилдим деб ўйлайман. Барчасини вақт кўрсатади.

- 2024 йилги мавсумни бундай барқарор ўтказганингизга нима сабаб бўлди? Масалан, тўпурарлик пойгасида иштирок этган кўпгина футболчиларга барқарорлик етишмади ва улар мавсумни бир текисда ўтказа олишмади.

- Менинг ёрқин ўйинларимда жамоадошларимнинг ҳиссаси катта. Бир ўзим ҳеч қандай натижа кўрсата олмас эдим. Жамоавий ўйин туфайли шундай натижаларга эришдим.

- "Динамо" янги мавсумда ўз олдига қандай мақсадлар қўйган? Жамоа янги мавсумга тайёргарликни қачон бошлайди?

- Совринли ўринлар учун курашишни мақсад қилганмиз. Жамоамиз билан 3-январь куни Тошкентда йиғиламиз ва тайёргарликни бошлаймиз.

- 2023 йилда Про лига тўпурари, 2024 йилда мавсум кашфиёти ва лигадаги энг яхши футболчилардан бири бўлдингиз. Кириб келаётган 2025 йилда қайси чўққини забт этмоқчисиз?

- Янги мавсумда энг тўпурар бўлишни ният қилганман.

- Миллий терма жамоамиз январь ойида БААда йиғин ўтказади. Сиз ҳам терма жамоамизнинг навбатдаги йиғинларига чақирилдингиз. Терма жамоадагилар сизга алоқага чиқишдими? Чақирувдан кейинги ҳиссиётлар қандай бўлди? Терма жамоага қандай мақсадлар билан йўл олмоқдасиз?

- Ҳа, алоқага чиқишди. МТЖ сафидаги мақсадим терма жамоамизга имкон қадар ёрдам бериш ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш.

- 2025 йилда ўз олдингизга қандай мақсадлар қўйдингиз? Янги мавсумда ҳам индивидуал совринлар учун кураша оласизми?

- Суперлигада медаллар учун курашиш ва тўпурарлик пойгасида ғолиб бўлиш, янги мавсумдаги асосий мақсадларим.

- Ортда қолаётган йилда сиз учун футболдаги қайси воқеалар энг эсда қоларлиси бўлди?

- "Динамо" сафига келиб қўшилишимдан бошлаб ҳамма-ҳаммаси эсимда. Ушбу воқеалар мен учун энг қадрлиси бўлди.

- Самимий суҳбат учун ташаккур. Янги йилдан олдин футбол ҳамжамиятига ва мухлисларга тилаклар ва ниятларингиз бўлса марҳамат...

- Бутун Ўзбекистон аҳлини янги йил билан табриклайман. 2025 йил ҳаммамиз учун яхши келишини тилаб қоламан.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика