UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  2 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  0 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  2 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  1 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  1 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  4 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  1

Моуриньо: "Ибрагимович энг яхши эканлигини исботласа, МЮнинг асосий таркибида майдонга тушади" Янгиликлар

Моуриньо: "Ибрагимович энг яхши эканлигини исботласа, МЮнинг асосий таркибида майдонга тушади"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг маълум қилишича, ҳужумчи Златан Ибрагимович асосий таркибда майдонга тушиши учун ҳужум чизиғида кучли эканлигини исботлаши керак.

"Златан мени яхши билади ва мен майдонга ўзим энг яхши деб ҳисоблаганларни туширишимдан ҳам хабардор. Доимо шундай қилганман. Агар у энг яхши эканлигини исботласа, майдонга тушади. Агар бошқаси унга буни исботлаш учун имкон бермаса... Ҳаёт шундай. Футболчилар олдида доимо адолатли бўлишга ҳаракат қиламан. Ҳар доим ҳам тўғри йўл тутмасман, бироқ шунга интиламан.

Жамоа ўтган ёзга қараганда анча кучайди. Ибрагимович эса биз учун ҳужумдаги яна бир вариантга айланди. У тўққизинчи ёки ўнинчи рақамнинг жойида ўйнаши мумкин бўлган тажрибали футболчи бўлди. Бу мавсум жуда кўп учрашув ўтказишимизга тўғри келади. Агар Чемпионлар лигасида ва Кубокларнинг бирида ўсишга эришсак, Лукаку ва Рашфордлар билан чегараланиб қолмаймиз. Бундай ҳолларда январь ойида бизга яна бир ҳужумчи керак бўлади. Ушбу камчиликни тўлдириш учун Эд Вудворд хонасининг эшигини таққилатишга тўғри келарди. Энди бундай қилишим шарт эмас. Жамоада яна дунёдаги энг яхши ҳужумчилардан бири пайдо бўлди" - дейди Моуриньо.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика