"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда

Khoja
22 дек 2025
"Хоразм" келаси мавсум олдидан таркибнинг ўзагини сақлаб қолади.

Хоразмликлар ўтган мавсум жамоанинг асосий футболчилари бўлган Жасур Азимов, Рустам Абдуҳамидов ва Аббос Отахонов билан шартнома узайтирди.

Шунингдек,  Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби дарвозабони Никола Стошич билан шартнома тузишга яқин.

Ҳозиргача ўтган йилги таркибдан ижарага олинганлар, Ҳумоюнмирзо Иминов ва Ҳазратжон Турсунқулов Хоразмдан кетишган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia