

"ЛаЛигада жамоалар ҳужумни дарвозадан бошлашга ҳаракат қилади. Ҳатто жамоаларнинг даражаси паст бўлса ҳам футбол ўйнашга интилади.
Италия футболида тактика асосий ўринда, уларда барчасини ҳам ўрганиб бўлмайди. У ерда ҳужумдан кўра ҳимоя муҳимроқ. Жамоалар ҳимоявий ўйнагани учун ҳужумчига доим қийин бўлиб келган. Агарда у ерда муваффақиятга эришаётган бўлсанг, бу ақлбовар қилмас ҳиссиётлар беради.
АПЛдаги тезлик жуда даҳшатли - ҳужумда ҳам ҳимояда ҳам. Агарда сенинг техниканг юқори бўлса-ю, бундай темпга дош бера олмасанг, қанчалик иқтидорли бўлсанг ҳам қийналасан", - деди Ибрагимович.



