UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  29 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4

Мората стюард билан тўқнашиб кетиб жароҳат олди ва Евро финалини ўтказиб юбориши мумкин Янгиликлар

Мората стюард билан тўқнашиб кетиб жароҳат олди ва Евро финалини ўтказиб юбориши мумкин

"Marca" хабарига кўра, ғалати жароҳат Испания терма жамоаси сардори ва ҳужумчиси Альваро Моратани Европа чемпионати финалисиз қолдириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси Евро-2024 ярим финалида Францияни мағлуб этди (2:1) ва одатдагидек ўз мухлислари олдида байрам қилиш учун майдонда қолди. Ўшанда Туркия терма жамоаси либосини кийган мухлис майсага тушиб келишга муваффақ бўлди ва улар билан суратга тушиш учун испаниялик футболчилар томон югурди. Стюардлар қоидабузарни тўхтатишга ҳаракат қилишди, бироқ бу жараёнда хавфсизлик ходимларидан бири сирпаниб кетиб, Альваро Моратанинг оёғига йиқилди. Ҳужумчи йиқилмади, бироқ оғриқ туфайли тиззасини ушлаб қолди, шундан сўнг у оқсоқланган ҳолда кийим алмаштириш хонасига йўл олди.



Шифокорлар ҳозирча аниқ маълумот бера олишмаяпти, бироқ Мората жиддий жароҳат олган бўлиши ва бир неча ҳафтага ўйиндан ташқари ҳолатда қолиш эҳтимоли бор. Батафсил ташхис бугун футболчи маҳаллий клиникада тўлиқ текширувдан ўтказилганидан сўнг қўйилади.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика