

Ансу Фати фаолиятини "Монако"да доимий асосда давом эттиради. 23 ёшли вингер "Монако" сафида "Барселона"дан ижара асосида тўп сурмоқда. Фабрицио Романонинг хабар беришича, Лига 1 клуби футболчини 11 миллион еврога сотиб олиш бандини фаоллаштиришга қарор қилган. "Монако" энди футболчининг ўзи билан келишиб олиши керак.
Каталонияликлар Ансуни қайта сотишдан тушган маблағнинг маълум фоизини олишлари мумкин.
Фати жорий мавсум Лига 1 да 10 та гол билан "Монако"нинг иккинчи тўпурари бўлиб турибди. Ундан фақат Фоларин Балогун кўпроқ — 13 та гол урган.



