"Монако" Боатенг ва Бюрки билан шартнома имзоламоқчи
11 май 2021 14:11
Янгиликлар
"Монако" Боатенг ва Бюрки билан шартнома имзоламоқчи
"Монако" ёзги трансфер ойнасида икки машҳур ўйинчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Клуб марказий ҳимоячи ва дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи. Франция клуби ҳимоя учун "Бавария" билан шартномаси якунига етаётган Жером Боатенгни таклиф қилишни режалаштирмоқда.
"Монако" дарвозабон чизиғига Дортмунднинг "Боруссия" клуби ўйнаётган швейцариялик дарвозабон Роман Бюрки билан шартнома имзоламоқчи. Битим 5 миллион евро эвазига амалга ошиши мумкин.
Жамоа Лига 1'да мавсум якунланишига икки тур қолганда жадвалда учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар