

Манбанинг хабар беришича, "Бавария", "Боруссия" Дортмунд, "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" 19 ёшли немис футболчисига қизиқиш билдирмоқда.
Ярим ҳимоячининг трансфер қиймати тахминан 100 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади.
Уэдраого ҳозирда чап сон мушакларидан олган жароҳатидан тикланмоқда. 2025/26 йилги мавсумда у 12 ўйинда 3 та тўп киритди ва 4 та голга ассистентлик қилди.
Transfermarkt уни 10 миллион еврога баҳоламоқда.



