Мануэль Нойер: "Ўша вазиятда жуда катта хавф остига қўяётганимни билардим"
27 ноя 2025 23:17
Янгиликлар
Мануэль Нойер: "Ўша вазиятда жуда катта хавф остига қўяётганимни билардим"
"Бавария" посбони Мануэль Нойер ЕЧЛ умумий гуруҳ босқичи 5-турида "Арсенал"га қарши ўйинда хатоси сабабли ўтказиб юборилган гол ҳақида гапирди.
Баҳснинг 77-дақиқасида мюнхенликлар посбони ўз жойини тарк этиб, Мартинеллининг бўш дарвозага гол уришига сабабчи бўлди.
"Ютқазаётган пайтингда нималарнидир хавф остига қўйишинг керак бўлади. Мартинелли Киммихни ортда қолдираётганини кўрдим ва бу бирга-бир вазият бўлиши мумкин эди. Уни кутиб олишга ҳаракат қилдим, бироқ у тўпни ўзига мослаштириб олди. Унинг тўпга биринчи тегиниши барчасини ҳал қилди ва мен алдандим. Ўша вазиятда жуда катта хавф остига қўяётганимни билардим", - деди Нойер.
Ушбу мағлубиятдан кейин "Бавария" 12 очко билан турнир жадвалида 3-ўринга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар