Можаро давом этади. Карпин эртага "Арсенал"га қарши ўйинда қандай таркиб ўйнашини билмайди

Alisher
26 июн 2020
"Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин РПЛ 24-тури доирасидаги "Арсенал" (Тула)га қайси ўйинда қандай таркиб ўйнашини билмайди.

"Билмайман. Ўзим ҳам тушунмаяпман", - дейди мутахассис.

Олдинроқ, "Ростов"нинг "Арсенал"га қарши ўйинда асосий таркиб билан ҳаракат қилиши ҳақида хабарлар янграган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Ростов"нинг олти ўйинчиси коронавирусга чалингани сабаб "Сочи" (1:10)га қарши ўйинда 2001-2004 йилларда туғилган футболчилар жамоаси ўйнаган эди.

"Ростов" ва Туланинг "Арсенал" жамоалари ўртасидаги ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.


AlisherМуаллиф
Манба: sport24.ru