"Mixed zone". Алибек Давронов: "Гол урганимиздан кейин ишончимиз ортди ва тўхтаб қолмадик"
13 сен 2023 00:10
Янгиликлар
"Mixed zone". Алибек Давронов: "Гол урганимиздан кейин ишончимиз ортди ва тўхтаб қолмадик"
Учрашувдан сўнг терма жамоа ҳимоячиси Алибек Давронов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин яхши ўтди. Мураббийларнинг кўрсатмаларини тўғри бажардик. Эрон яхши ўрганилган эди. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга катта раҳмат айтиб қоламан",- дейди Алибек Давронов.
- Ҳисоб 1:0 бўлиб турган паллада одатда ҳисобни ушлашга ҳаракат қилинади ва бу кўп ҳолларда руҳий ҳолат билан боғлиқ бўлади. Бугун ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг қандай кўрсатмалар берилди?
- Гол урганимиздан сўнг ўзимизга ишончимиз ортди ва тўхтаб қолмадик. Ҳужум қилишда давом этдик.
- Ҳимоя чизиғи вакилларимиз хатосиз ҳаракат қилди. Ваҳоланки, Эрон сафида "Халл Сити"да ўйнайдиган ҳужумчи бор эди. Уларга қарши қандай тайёргарлик кўрилди?
- Ҳужумчиларини кўриб чиққан эдик. Мураббийлар уларнинг устунлик ва камчилик томонларини кўрсатиб беришганди.
Фикрлар