Мисрда U-20 Араб Кубоги ташкил этилади. Унда Тожикистон ёшлар термаси ҳам қатнашади

Xayrulla Xoliqov
31 май 2021, 16:04
Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёдда U-20 Араб Кубоги мусобақасига қуръа ташланди.

Ушбу мусобақа Араб футбол ассоциациялари бирлашмаси томонидан ташкил этилмоқда. Мусобақа шу йилнинг 20 июнь - 6 июль кунлари Мисрда бўлиб ўтади. Қизиғи шундаки, мазкур турнирда араб давлатлари ёшлар терма жамоалари иштирок этади. Шунингдек, меҳмон сифатида Тожикистон U-20 терма жамоаси ҳам таклиф этилган. 

Қуръа натижалари қуйидагича кўриниш олди:

"A" гуруҳи - Миср, Нигер Республикаси, Мавритания, Жазоир. 

"B" гуруҳи - Марокаш, Тожикистон, БАА, Джибути. 

"C" гуруҳи - Сенегал, Ливан, Ироқ, Коморос. 

"D" гуруҳи - Тунис, Яман, Саудия Арабистони (гуруҳдаги тўртинчи жамоа ким бўлиши кейинроқ маълум қилинади). 

2020 йилги U-20 Араб Кубоги Саудия Арабистонида ўтказилган бўлиб, Сенегал ёшлар терма жамоаси финалда Тунис ёшларини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб чемпионлик қўлга киритганди. Бу йилги мусобақага 20 июнь куни Миср ва Нигер Республикаси ўйини билан старт берилади. 


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: arabnews.com