Мирлан Мурзаев — Россияга қарши ўйин ва "Навбаҳор"даги ўйин амалиёти ҳақида

Iskandarov Abdulaziz
25 сен 2022
Қирғиз Республикаси терма жамоаси ва "Навбаҳор" клуби ҳужумчиси Мирлан Мурзаев Россияга қарши кечган ўртоқлик учрашувидан (1:2) сўнг фикрларини билдириб ўтди



"Бундай тажрибали рақиблар билан ўйинлар доим фойдали бўлади. Ўзимиз учун керакли хулосаларни чиқардик. Умуман олганда таассуротлар яхши. Олдинга интилишда давом этамиз. Сўнгги дақиқаларда нимадир етишмади. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз. Албатта, клубимда етарлича ўйин амалиёти олмаяпман. Демак янада астойдил ишлашим керак. Машғулотларда ҳар куни ўзимни кўрсатишим, исботлашим зарур",- дейди Мирлан Мурзаев. 



Маълумоту учун Мирлан Мурзаев иккинчи даврада "Навбаҳор" сафида 3та учрашув ўтказди ва майдонда жами 52 дақиқа ҳаракат қилди. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia