UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  0 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  1 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  1 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  16 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  345 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  121 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  5 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6

Миржалол Қосимов: "Хатоларимиз эвазига ғалабани рақибга топшириб қўйдик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Хатоларимиз эвазига ғалабани рақибга топшириб қўйдик"

Осиё чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги АГМК - "Истиқлол" (2:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

АГМК

Zafar Polvonov - 57', Zafar Polvonov - 90'

Лига чемпионов АФК. Группа А . 2-тур

19/04/2021, 01:00

3
:
2
Тугади

ФК Истиклол

Jovan Djokic - 45', Манучехр Джалилов - 55', Мухаммаджон Рахимов - 80'

45'
90'
46'  Murod Toshmatov (Husniddin Gafurov)
46'  Mirgiyoz Suleymanov (Dilshod Akhmadaliev)
56'  Sanjar Shaakhmedov (Александр Касьян)
57'  Zafar Polvonov
72'  Shohruh Gadoev (Alvin Fortes)
84'  Санжар Турсунов (Mirjamol Kasimov)
90'  Zafar Polvonov
45'  Jovan Djokic
46'  Манучехр Сафаров (Вахдат Ханонов)
55'  Манучехр Джалилов
80'  Мухаммаджон Рахимов
90'  Huseyin Dogan (Рустам Соиров)
90'  Мухаммаджон Рахимов (Ахтам Назаров)

- Иккита ҳар хил бўлимга гувоҳ бўлдик. Биринчи таймда жуда бўш ўйнадик. Футболчиларга ютуқ осон келадигандек туюлди. Бундай муносабат эса биринчи бўлимда жазосиз қолмади албатта. Тайм сўнггида стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик.

Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Қолаверса гол ҳам урдик. Лекин ўзимизнинг хатоларимиз эвазига ғалабани рақибга топшириб қўйдик. Ўйинга рақибни менсимагандек чиққандек бўлдик. Балки мен жамоани ушбу баҳсга яхши тайёрлай олмадим.

Қолаверса омад биз томонда бўлмади. Ҳисоб 2:0 кўринишига келганида гол урдик ва иккинчи голни ҳам ургандик. Ўйин тарафлама ҳам қўшгандик.

Менимча, ҳакам хатоси туфайли голимиз бекор бўлди. Лекин бу мағлубиятга баҳона бўлиши керак эмас. Ғалаба билан мағлубият ёнма-ён юради. Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига ғалабани рақибга топшириб қўйдик.

Ҳали олдимизда 4 ўйин турибди. Ишлаймиз ва вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.


- Ҳар 3 кунда ўйин бўлаётгани туфайли футболчиларда чарчоқ аломатлари бугунги ўйинга таъсир қилдими?

- Йўқ, ҳеч қандай чарчоқ аломатлари йўқ. Ҳисобда ортда бораётганда ҳужум қилдик, жисмоний тарафлама муаммо бўлгани йўқ. Ҳамма гап мияда, фикрлашда.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика