Миржалол Қосимов ОКМК бош мураббийи сифатида тарихда илк марта "Пахтакор"ни мағлуб қилди
21 июн 2024 22:12
Янгиликлар
Миржалол Қосимов ОКМК бош мураббийи сифатида тарихда илк марта "Пахтакор"ни мағлуб қилди
Бунга қадар мураббий "Пахтакор"га қарши дуранг ва мағлубиятлар қайд этганди.
ОКМК клуби Суперлига 12-турида ўз уйида "Пахтакор"ни (4:2) мағлубиятга учратди. Бу ғалаба Миржалол Қосимов учун ОКМК бош мураббийлигига келганидан бери "Пахтакор" устидан қозонилган илк ғалаба ҳисобланади. ОКМКга Қосимов мураббий бўлганидан бери жамоа "Пахтакор"га қарши 10 та мағлубият ва 3 та дуранг қайд этганди.
Бугунги ғалабага қадар ОКМК охирги марта "Пахтакор"ни 2017 йилда мағлубиятга учратганди.
Маълумот учун, Миржалол Қосимов 2019 йилнинг бошидан бери ОКМК бош мураббийи сифатида фаолият юритиб келади.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар