UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  0 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  0 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  6 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  5 17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  1 16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  9 16:16"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  12 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  10 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  3 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  7 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0

Миржалол Қосимов: “Насаф” билан 6 очколик ўйин бўлади” Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Насаф” билан 6 очколик ўйин бўлади”

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган ОКМК - “Сурхон” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Оғир ўйин бўлди. Суперлигада юзага келган танаффусдан сўнг ўйин ритмига қайтиб олиш қийин бўлади. Биз бунга тайёр эдик, аввалдан билган ҳолда тайёргарлик кўргандик.


“Сурхон” ўзига яраша “бошоғриқ” жамоа. Бугун улар биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилишди. Четлатиш қайсидир маънода бизнинг ҳам зараримизга ишлади. Йигитлар рақиб 10 киши қолди деб, хотиржамликка берилишди. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз оғир ўтди. Иккинчи бўлимда ўйин тезлашди, кўпроқ югуришни бошладик. Охир-оқибат дарвозасига тўп киритдик ва бу гол ғалабамизга сабаб бўлди. “Сурхон” жамоасига навбатдаги учрашувларда омад тилайман. Биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.


- Кейинги ўйинда “Насаф”га тўқнаш келасизлар. Бу учрашув учун қандай режалар бор?


- Албатта, биринчи навбатда бугунги ўйинни таҳлил қилишимиз керак. “Насаф” кучли жамоа, қаршиликлар бежизга жадвал пешқадами эмас. Жуда муҳим ва 6 очколик ўйин бўлади. Биз учун чемпионлик пойгасидаги охирги имконият деса ҳам бўлади. Ютсак, олдимизда имконият пайдо бўлади, ютқазсак эса йўқ.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика