Миржалол Қосимов: "Мавсумни ғалаба билан тугатиш яхши"
30 ноя 2025 17:53
Янгиликлар
Миржалол Қосимов: "Мавсумни ғалаба билан тугатиш яхши"
ОКМК - "Машъал" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.
"Чемпионатимизни ғалаба билан тугатдик. Бу кайфиятга кайфият қўшади, лекин осон ўйин бўлмади. Чунки "Машъал" ҳам бор кучи билан ўйнади. Шогирдларим рақибга қараганда самарали, чиройли ўйин кўрсатишди ва 2:0 ҳисобидаги ҳақли ғалабага эришдик. "Машъал"га кейинги баҳсларда омад тилаймиз. Биз эса таътилга чиқамиз ва озгина дам олиб, мавсумни таҳлил қилишимиз керак.
Йил давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат айтаман. Биз мухлислар чун ўйнаймиз. Уларга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдириб қоламан", - деди Миржалол Қосимов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар