

Италия терма жамоаси саралашнинг ҳал қилувчи баҳсида Босния ва Герцеговинага пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб (1:1, пен. 1:4), кетма-кет учинчи бор Жаҳон чемпионатидан ташқарида қолди.
"Италия учинчи бор мундиалга бора олмаяпти. Гаттузодек буюк сардор ва "адзурри"нинг шижоатига қарамай, натижа шундай бўлди. Биз дунёнинг энг муҳим турнирини 16 йил давомида ўтказиб юборамиз. Бу мисли кўрилмаган миллий шармандалик! Бутун футбол тизимини тубдан ўзгартириш керак. Италия футбол федерацияси (FIGC) раҳбарияти заррача ори бўлса, истеъфога чиқиши лозим", — деб ёзади Ронцулли.
Шунингдек, сенатор федерация раҳбари Габриэле Гравинага алоҳида мурожаат қилди: "Гравина, бундай ҳалокатдан кейин сизга фақат бир йўл қолди — зудлик билан истеъфо бериш! Бас, етар! Италия футболи бундан яхшироғига лойиқ".
Эслатиб ўтамиз, тўрт карра жаҳон чемпионлари сўнгги бор 2014 йилда Жаҳон чемпионатида иштирок этишган. Шундан бери Италия терма жамоаси йирик турнирлар саралашида муваффақиятсизликка учрамоқда.



