

Қайд этилишича, Қатар жамоаси билан шартномани бекор қилиш муаммо бўлмайди.
Манчини 2018 йилдан 2023 йилгача Италия терма жамоасини бошқарган. У Саудия Арабистони терма жамоаси, "Зенит”, "Интер”, "Галатасарой”, "Манчестер Сити”, "Лацио" ва "Фиорентина" клубларида ҳам ишлаган.
Март ойи охирида Италия терма жамоаси ўтиш ўйинида Босния ва Герсеговинага (1:1, пенальтилар сериясида 1:4) имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026га чиқа олмади. Шундан сўнг бош мураббий Женнаро Гаттузо истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига яна икки номзод — Массимилиано Аллегри ва Антонио Конте даъвогарлик қилаётгани хабар қилинганди.



