Миланич «Лидс»да 32 кун ишлади холос

Narzulla Saydullayev
26 окт 2014
«Лидс Юнайтед» бош мураббий Дарко Миланич билан шартномани бекор қилди.
Энди жамоа машғулотларини Нил Редферн олиб бориши кутилмоқда. Клуб хўжайини Массимо Челлино айнан Редфернни янги бош мураббий этиб тайинламоқчи.

Миланич «Лидс» бош мураббийи сифатида 6та ўйин ўтказди. Шуларнинг 3тасида дуранг қайд этилди ва 3тасида мағлуб бўлди. Таъкидлаш лозимки, Дарко Миланич клуб бош мураббийи лавозимида атига 32 кун ишлади холос.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru