"Милан" Левандовски билан шартнома имзоламоқчи
09 ноя 17:05
Янгиликлар
"Милан" Левандовски билан шартнома имзоламоқчи
"Милан" қишки трансферлар вақтида Роберт Левандовски билан шартнома имзолаш имкониятини ўрганмоқда.
Қайд этилишича, Италия гранди ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Польшалик "россонерилар" шорт-листида бор.
Бироқ Левандовскининг ўзи қишда кетмоқчи эмас. Ҳужумчи мавсумни "Барселона"да якунлашни режалаштирмоқда. Форварднинг меҳнат шартномаси ёзда тугайди. Футболчи яна бир мавсум испан клубида қолиш учун маошини камайтиришга ҳам тайёр. Аммо, А Серияга кўчиб ўтиш ҳам истисно этилмаган.
Роберт Левандовски жорий мавсум "Барселона" сафида 11 та ўйин ўтказиб, уларда тўртта гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар