МФЛ. Умарали Раҳмоналиев дебют қилган баҳсда "Рубин" ва "Алания" бир очкодан бўлишиб олишди
25 мар 2023 16:55
Янгиликлар
МФЛ. Умарали Раҳмоналиев дебют қилган баҳсда "Рубин" ва "Алания" бир очкодан бўлишиб олишди
Унда жамоалар муроса кўчасини танлашди – 0:0. Қозонликлар сафида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси сардори Умарали Раҳмоналиев асосий таркибда майдонга тушиб, клубда дебют учрашувини ўтказди.
Мезбонлар таркибида Ҳусайн Норчаев қайдномада йўқ эди, чунки у айни пайтда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан бирга Марокашда бўлиб турибди. "Рубин"даги яна бир ҳамюртимиз Рустам Ашурматов эса ҳозир Ўзбекистон МТЖ билан Саудия Арабистонида бўлгани боис қайдномага киритилмади.
МФЛ
24-тур
"Алания" – "Рубин" 0:0
Грозний. "Ахмат-Арена" стадиони
"Алания": Солдатенко, Кочиев, Багаев (с), Плиев, Бутаев (Дзахов, 70), Хабалов, Цараев (Гиоргобиани, 46), Хосонов, Петров, Гурциев (Галоян, 70), Машуков
"Рубин": Дюпин, Самошников, Грицаенко, Мартинович (с), Тесленко, Кабутов (Попов, 84), Раҳмоналиев (Ширяев, 90+2), Зотов, Горбунов (Безруков, 74), Фамейе (Костюков, 90+2), Митков (Лисакович, 46)
Огоҳлантиришлар: Бутаев (5), Кабутов (40)
Эндиликда "Рубин" 45 очко билан 2-ўринга жойлашган бўлса, "Алания" 41 очко билан 4-поғонани эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар