

Шу пайтгача жамоани бошқариб келаётган Илҳом Мўминжонов ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқарилди.

Бизга маълум бўлишича, жамоани олдиндаги учрашувларда вақтинча Илёс Қурбонов бошқаради. Унга айни пайтдаги мутахассислар Зоҳид Абдуллаев, Акмал Ортиқов, Андрей Шумара ёрдам беришда давом этади. Илёс Қурбонов "Металлург" учун бегона эмас, у 2024 йилги мавсум охирида жамоани бошқарган ва Суперлигада олиб қолган эди. Бунгача у Илҳом Мўминжоновнинг штабида ишлаб келаётганди.
Маълумот учун, бекободликлар Пролигада навбатдаги учрашувини 15 август куни меҳмонда Республика ФАга қарши ўтказади.



