“Металлург" ПФК байрам муносабати билан хотин-қизларни табриклади

Alisher Ostonov
7 мар 2026, 11:14
“Металлург” байрам олдидан нозик хилқат вакилаларини табриклаш мақсадида махсус тадбир уюштирилди.

“Металлург” футбол клубида, клуб академияси ва марказий стадионида, U-19 жамоаси тўп тепадиган “А.Анохин” номидаги стадион ходимлари, ошхона, тиббиёт марказида, спорт базасида меҳнат қилиб, клуб фаолияти ривожига ҳисса қўшаётган аёллар байрам билан табрикланди.

 8 март — “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Металлург” ПФКда фаолият юритаётган хотин-қизларга алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатилиб, уларга байрам совғалари топширилди.

Тадбир давомида “Металлург” ПФК  бош директори Улуғбек Мирзаев жамоада самарали фаолият олиб бораётган барча хотин-қизларни самимий муборакбод этиб, аёлларнинг клуб ривожидаги беқиёс ўрни, шунингдек, ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашдаги муҳим ҳиссасини алоҳида таъкидлаб, фидокорона хизматлари учун миннатдорлик билдирди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: "Металлург" матбуот хизмати