2024 йилги мавсумнинг энг чиройли гол муаллифи фаолиятини яна Ўзбекистонда давом эттиради

14 июл 2026, 15:09
2024 йил Суперлиганинг энг чиройли голи муаллифи Марко Миличкович Ўзбекистонга қайтмоқда.

28 ёшли ярим ҳимоячи фаолиятини яна собиқ жамоаси - Бекободнинг "Металлург" жамоасида ўтказади.

Маълумот учун, черногориялик футболчи 2024 йилда "Металлург" сафида 31 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 7 та гол ва 3 та ассист бор. Унинг "Пахтакор" дарвозасига чамаси 60 метрдан урган голи эса Суперлиганинг ўша йилдаги энг чиройли голи деб тан олинган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›