"Интер Майами" "Нэшвилл" билан дуранг ўйнади, Месси ҳисобида — гол

13 сен 2026, 07:20
МЛСнинг навбатдаги ўйини якунланди, унда "Интер Майами" ўз майдонида "Нэшвилл"ни қабул қилди.

Форт-Лодердейлдаги "Ди-Эр-Ви Пи-Эн-Ка Стэдиум" стадионида бўлиб ўтган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди.

"Нэшвилл" таркибида Сэм Сарридж дублни расмийлаштирди. шунингдек, Рид Бейкер-Уайтинг ҳисобида автогол бор.

"Интер Майами" сафида голни аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси киритди.

"Интер Майами" МЛСдаги мағлубиятсиз сериясини тўртта ўйинга етказди – битта ғалаба ва учта дуранг. "Нэшвилл" эса ғалабасиз сериясини учта ўйинга узайтди — битта мағлубият ва иккита дуранг.

Кейинги турда "Интер Майами" "Сан-Диего" билан куч синашади, "Нэшвилл" эса "Чикаго Файр"га қарши майдонга тушади. Баҳслар мос равишда 21 ва 20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.



Ўхшаш янгиликлар