Мессининг Аргентина термасидаги келажаги маълум

21 июл 2026, 08:30
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси миллий жамоадаги иштирокини якунлаш бўйича қарорга келди.

Бу ҳақда журналист Эрнан Кастильо Х ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, футболчи ЖЧ-2026 финали олдидан кийиниш хонасида таъсирли нутқ сўзлаган ва ушбу учрашув у учун "альбиселесте" сафидаги охирги ўйин бўлишини эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида Испанияга қўшимча вақтда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Якунига етган жаҳон чемпионатида Месси 8 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Мундиал давомида Лионель миллий жамоаларнинг энг нуфузли мусобақасида 20 талик голлар маррасини забт этган илк футболчига айланди, шунингдек, мусобақа тарихида энг яхши ассистент ва энг кўп ўйин ўтказган рекордчига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›