Месси "Ланс" билан ўйинда қайтиши мумкин, у аввалги баҳсни ўтказиб юборганди

Aziz Tukhtamuradov
22 апр 2022, 09:22
Лионель Месси Франция чемпионати доирасида "Ланс"га қарши бўладиган 34-тур ўйинида майдонга тушиши мумкин.

У жароҳати сабаб Лига 1 доирасида "Анжер"га қарши баҳсни ўтказиб юборганди. 

34 ёшли аргентиналик футболчи ушбу мавсумда 29 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол ҳамда 13 та голли узатмани амалга оширди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Le Parisien