

Учрашув бош ҳаками Сандро Шерер VAR видеотакрорларидан сўнг Дэвиснинг қўли билан ўйнаганини қайд этган эди. Вазиятда тўп аввал ҳимоячининг танасига, сўнгра қўлига рикошет бўлиб теккан.
— "Ҳимоячи учун бундай пенальтилар чидаб бўлмас ҳолат. "Тана ҳажмини табиий равишда ошириш" ҳақидаги қоидаларга қарамай, наҳотки қўлларни орқага қилиб ҳимояланиш табиий ҳол бўлса? — дейди Лизаразю. — Менинг фикримча, бундай вазиятларда пенальти белгиланмаслиги керак".



