Месси "Коламбус"га қарши ўйнайдими? "Интер Майами" мураббийи жавоб берди

1 авг 2026, 13:15
"Интер Майами" мураббийи Гильермо Ойос Лионель Мессининг МЛС доирасида "Коламбус Крю"га қарши баҳсда майдонга тушиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

Мураббийнинг айтишича, ҳозирча бу борада якуний қарор қабул қилинмаган. Чунки аргентиналик футболчи ЖЧ–2026дан кейин эндигина клуб ихтиёрига қайтган.

"Бу масалада мулоқот қилиб турибмиз. Месси эндигина қайтди. Ҳали у билан батафсил суҳбатлашишга улгурмадик.

Биз унинг ва Родриго Де Паулнинг жамоага қайтганидан жуда хурсандмиз. Уларни яна клубда кўриш жуда ёқимли", - деди Ойос.

Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли Лионель Месси ЖЧ–2026 якунланганидан сўнг чоршанба куни "Интер Майами" сафидаги илк машғулотида иштирок этди.

"Интер Майами"нинг "Коламбус Крю"га қарши МЛС учрашувида Мессининг майдонга тушиш-тушмаслиги бўйича якуний қарор эса ўйин олдидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ESPN