

Мукофот IFFHS самарадорлик индекси асосида, жумладан ўйинлар учун баҳолар, голлар, голли узатмалар ва плей-офф босқичидаги таъсир ҳисобга олинган ҳолда берилади. Турнирнинг 8 та ўйинида 39 ёшли футболчи 8 та гол урди ва 4 та ассист қилди – бу Аргентина финалга етиб борган ЖЧ-2026даги иккинчи натижа. ФИФА талқини бўйича турнирнинг энг яхши ўйинчиси сифатида ЖЧ-2026 “Олтин тўп”ини Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри олди, Мессига “Кумуш тўп” топширилди, Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппега эса “Бронза тўп” тегди.



